Уюшмага аъзо бўлиш тартиби

Уюшма аъзолигига кириш ва чиқиш ҳамда кириш ва аъзолик бадаллари тўғрисида

 

  1. Уюшмага аъзо бўлиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

- Корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси, корхонанинг устав ва таъсис ҳужжатлари;

- Ҳудудий Статистика бўлими томонидан хўжаликда мавжуд паррандалар бош сони бўйича берилган маълумотнома;

- Ҳудудий Стандартлаштириш ва метереология бўлими томонидан тақдим этилган мувофиқлик сертификати;

- Ҳудудий ДСЭНИ (СЭС) томонидан корхона бўйича берилган ҳулоса;

- Ҳудудий ветеринария бўлими томонидан мавжуд паррандаларнинг соғломлиги тўғрисида берилган маълумотнома;

- Корхона раҳбарининг лавозимга тасдиқланганлиги бўйича буйруғи, раҳбарнинг паспорт нусхаси;

- Парранда боқилаётган ҳудуд, бино ва иншоотларнинг кадастр ҳужжатлари;

2. Уюшмага аъзо бўлиб кираётган паррандачилик корхоналари тасдиқланган Тартиб билан белгиланган ўлчов бирликларига мувофиқ равишда, шартнома имзоланган кундан бошлаб, 10 (ўн) банк иш куни ичида белгиланган миқдорларда бир марталик уюшма аъзолигига кириш бадалини тўлайдилар. Уюшмага аъзо бўлиш учун шартнома тузган юридик шахс кириш бадалини тўлиқ тўлаган тақдирда Уюшма аъзолигига қабул қилинган ҳисобланади.

  1. Аъзолик бадали миқдори уюшмага аъзо паррандачилик корхоналарига (турдош корхоналардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2018 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4015-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, дастлабки ой учун Статистика органи маълумотлари асосида, кейинги ойлардан бошлаб,
    Давлат ветеринария қўмитаси томонидан ҳар ойда уюшмага тақдим этиладиган маълумотномага асосан паррандачилик корхонасидаги мавжуд паррандалар бош сонидан келиб чиққан холда, тасдиқланган Тартиб билан белгиланган ўлчов бирликларига мувофиқ равишда ҳар ойда уюшма аъзоларининг аъзолик бадалларини тўлаб борадилар.

  2. Уюшма фаолиятининг узлуксиз молиявий таъминоти учун белгиланган аъзолик бадали ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланиб борилади. Уюшма аъзоси уюшмага аъзолик бадалини муддатидан олдин тўлашга ҳақли.

  3. Парранда бош сони ва энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда аъзолик бадали миқдори ҳам мос равишда ўзгартирилади.

  4. Уюшма аъзоси ҳисобланган юридик шахслар қуйидаги ҳолларда:

  • ўз ҳоҳишига асосан Уюшма таркибидан чиқиш тўғрисида Уюшма Кенгаши раиси номига ариза берганда;

  • Ҳукумат томонидан Уюшма олдига қўйилган вазифа ва топшириқларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда;

  • ўзининг ҳаракатлари билан Уюшманинг фаолиятига тўсқинлик қилганда;

  • аъзолик бадалларини 3 (уч) ойдан ортиқ муддат давомида тўламаганда;

  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда, Уюшма Кенгаши қарори асосида Уюшма аъзолигидан чиқарилади.

  1. Уюшма аъзолигидан чиқиш ёки чиқариш пайтида илгари тўланган аъзолик бадаллари, ажратмалар ва бошқа тўловлар қайтарилмайди.

696
Паррандачилик саноати
Паррандачилик саноати
Паррандачилик саноати