Наслли паррандалар

НАСЛЧИЛИК ЙЎНАЛИШИ

Республикамизда 45 та наслчиликка ихтисослашган паррандачилик хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан, 7 та хўжалик тухум йўналишида, 38 та хўжалик гўшт йўналишида финал гибрид инкубацион тухумлар ва бир кунлик жўжалар етиштириш билан шуғулланмоқда.

Тухум йўналишидаги наслчилик паррандачилик хўжаликларида 213 минг бош наслли паррандалар мавжуд бўлиб, ушбу наслчилик хўжаликларида “Хай-Лайн”, “Декалб”, “Ломанн”, “Хай-Секс”, “Супер Ник”, “Браун Ник” ва “Новоген” кроссларидаги наслли паррандаларнинг ота-она галаси парваришланади. Наслли жўжалар асосан Нидерландия, Германия, Франция ва Россия давлатларидан олиб келинади ҳамда улардан инкубацион тухумлар олиниб, очиб чиқарилган жўжалар республикамиздаги саноат паррандачилик корхоналари ва фермер, деҳқон хўжаликларига етказиб берилади.

Гўшт йўналишидаги наслчилик хўжаликларида 1 млн 842 минг бош наслли паррандалар мавжуд бўлиб, ушбу хўжаликларда асосан дунё бўйича кенг тарқалган ва ўзининг юқори маҳсулдорлик кўрсаткичлари билан ажралиб турувчи “Росс-308” ва “Кобб-500” кроссли наслли паррандаларнинг ота-она галаси парваришланади. Наслли жўжалар асосан Венгрия ва Нидерландия давлатларидан олиб келинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги ПҚ-4576-сонли қарори билан импорт қилинган бир кунлик наслли жўжаларга субсидия ажратилиши республикамизда наслли паррандалар бош сонининг кўпайишига янада замин яратди. 2020 йилда жами 35 та наслчилик фаолияти билан шуғулланувчи паррандачилик хўжаликларига импорт қилинган 1 млн 535 минг бош наслли жўжалар учун 13.8 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратилди.

488
Паррандачилик саноати
Паррандачилик саноати
Паррандачилик саноати