Технологик ускуналар

Тухум йўналишидаги паррандачиликда Ҳозирги вақтда Германиянинг “MELLER”, “HELLMANN” ва “SALMET”, Голландиянинг “FACCO”, Украинанинг “ТЕХНА”, Туркиянинг “KAVSAR”, Эроннинг “ARSAMKAR” компанияларининг технологик илғор замонавий анжомлари саноат паррандачилигининг талабларига тўлиқ жавоб беради.

Бройлерларни қафасларда сақлаш ва боқиш учун БКМ-3Б технологик ускуналар ва 3 ярусли КП-8 батареяларини ишлатиш мумкин. Бройлерларни катакларда сақлашнинг афзалликлари шундан иборатки, бир хил ҳажмдаги майдонда ер(пол)да боқилганга нисбатан 1,5 баробар бош сонини кўп ушлаш мумкин, мос равишда бош сони ҳисобига парранда гўштини ҳам кўп олиш мумкин. Лекин шу билан бирга ерда боқилганига қараганда қафасда боқилган бройлерлар бир бошига нисбатан камроқ тирик вазн олиниши ва олинган 1 кг тирик вазн учун кўпроқ сарф-харажат қилиниши аниқланган. Ерда боқилганда Германиянинг “Big Dutchman” компаниясининг ускуналари ҳам замонавий талабларга тўлиқ жавоб беради.

Хитой давлатида ишлаб чиқилган паррандачилик технологик анжомларига ҳам паррандачилар томонидан талаблар мавжуд.

 

651
Паррандачилик саноати
Паррандачилик саноати
Паррандачилик саноати