Наслчилик хўжалиги мақомини олиш

Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бонитировка — ҳайвонларнинг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини баҳолаш;

генофонд (кам сонли) зот — муайян зотга мансуб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги кам учрайдиган ҳайвонлар гуруҳи;

наслчилик — селекция мақсадида наслдор ҳайвонларни урчитиш, наслли маҳсулот (материал) етиштириш ва ундан фойдаланиш;

наслдор ҳайвон — келиб чиқиши ҳужжатлар билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;

наслли маҳсулот (материал) — наслдор ҳайвон, унинг уруғи ва эмбрионлари, наслдор тухум, ипак қурти уруғи;

наслчилик объектлари — наслдор ҳайвонлар (қорамоллар, қўйлар, эчкилар, отлар, туялар, чўчқалар, шунингдек, паррандалар, балиқлар, асаларилар, ипак қурти, қуёнлар, ёввойи ҳайвонлар) ва уларнинг наслли маҳсулотлари (материаллари);

наслчилик субъектлари — наслчилик иши билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот муассасалари, ташкилотлар, селекция марказлари, ипподромлар, иммуногенетик назорат лабораториялари, назорат — синов станциялари, эмбрионларни кўчириб ўтказиш (трансплантация) марказлари ҳамда бошқа юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар — наслли маҳсулот эгалари;

наслдор ҳайвонлар ва наслдор подаларни давлат рўйхатига олиш — келиб чиқишини аниқлаш ва маҳсулдорлигини белгилаш мақсадида наслдор ҳайвонлар ҳамда наслдор подалар ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олиш.

Наслчилик_мақоми_бериш_ВМҚ_19_02_2020 Юклаб олиш

 

483
Паррандачилик саноати
Паррандачилик саноати
Паррандачилик саноати