Паррандачилик саноати
03 Iyn 2021

Паррандачилик саноати

Тожикистон Республикаси Делегацияси таркибида Назаров Машокир Фозилович - “Тожикистон паррандачилик саноати” давлат унитарь корхонаси раҳбари, Наризода Джалил Сафар - Тожикистон қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш иқтисодиёт ва тизимларни тадбиқ этиш институти директори,  Саидзода Рахмон Фатхулло -  Тожикистон қишлоқ  хўжалиги фанлари академиясининг қишлоқ хўжалиги институти директори ва бошқа кўплаб мутасадди раҳбарлар иштирок этишди. 
Ўзбекистон Республикаси тамонидан “Паррандасаноат” уюшмаси раиси в.б. П.Рахматуллаев, уюшма раисининг биринчи ўринбосари Б.Исаев ва уюшма раиси ўринбосари У.Ахмедовлар катнашдилар. 
Учрашувда Паррандачилик сохасидаги инновацион янгиликлар, замонавий боқиш технологиялари, замонавий технологик ускуналар, наслчилик ишларини юритиш, соҳадаги илмий изланишлар, саноат паррандачилигидаги мавжуд муаммолар, парранда юқумли касалликларига қарши самаралиш курашиш ва бошқа паррандачилик соҳасига тегишли бўлган масалалар бўйича фикр алмашинилди. 
Тожикистон делегацияси жорий йилнинг июнь ойида Душанбе шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Паррандачилик сохасини ривожлантириш Ҳалкаро бизнес форуми”га Ўзбекистон паррандачиларини таклиф этди. Шу билан бирга Ўзбекистон паррандачилари билан бирга ҳамкорлик қилиш таклифини бердилар.
Тожикистон Республикаси биринчилардан бўлиб “Паррандачилик” бўйича Қонун қабул қилинганлиги, паррандачилик соҳасига давлат томонидан эътибор қаратилаётганлиги сабабли охирги 3 йилда паррандачилик корхоналари сони 200 дан ошганлиги эътироф этилди. Шунга карамасдан паррандачилик маҳсулотлари хусусан парранда гўштига бўлган талаб  атига 15 % га қопланганлиги таъкидлаб ўтилди. 
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган паррандачилик маҳсулотларининг Тожикистонга экспорт хажми охирги йилларда сезиларли даражада ошди. Хусусан, республикада ишлаб чиқарилган паррандачилик маҳсулотларини экспортининг умумий ҳажми 90 % ни (7.6 млн АКШ Долл.) айнан Тожикистон Ресупубликаси ташкил этади.  
Умуман олганда учрашув кўтаринги рухда ўтди ҳамда соҳага оид турли савол ва жавобларга бой бўлди. Иккала томон келгусида паррандачилик сохасида кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилишига келишиб олинди.     

338